UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02UFC P4P рейтинги янгиланди: Чимаев 10 поғона юқорилади, Раҳмонов ҳам кўтарилди 0 21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0

04 фев 08:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гассиев иккинчи финалчи, у рақибини сўнгги сонияларда нокаут қилди

Бундан бир неча соат аввал Бутунжаҳон бокс Суперсерия (WBSS)сининг иккинчи ярим финалидан ўрин олган жанг бўлиб ўтди.

Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган чемпионлик жангида россиялик Мурат Гассиев кубалик Юниер Дортикосга қарши рингга кўтарилди. Жанг ғолибини финалда украиналик Александр Усик кутиб турганди. У Рига шаҳрида ўтган илк ярим финал жангида лавтиялик Майрис Бриедисни мағлуб этганди. 

Ўн икки раундга белгиланган жангнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир пайтда биринчи оғир вазнда IBF чемпиони бўлган Гассиев рақибини икки бор нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Гонг янграши олдидан рефери WBA чемпиони Дортикос жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.


Шу тариқа, Мурад Гассиев бир йўла иккита жаҳон чемпионлик камари соҳибига айланиш баробарида Суперсериянинг финалига йўлланмани қўлга киритди. Финал жанги май ойида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг