UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Жаҳонгир Зокиров ҳам Жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди 0 01:53Саиджамшид Жафаров чорак финалда ғалаба қозонди, ярим финалда "ўзбекча дерби" кўрамиз 0 01:34Фазлиддин Эркинбоев ҳам ЖЧ ярим финалида жанг қилади 0 01:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев Қозоғистон вакилидан устун келди: яна бир медаль нақд! 0 00:20Абдумалик Халоков қозоғистонлик рақибни мағлубиятга учратиб, ЖЧ ярим финалига йўл олди 0 23:22Навбаҳор Ҳамидова мезбон боксчини мағлубиятга учратиб, ЖЧ ярим финалига чиқди 0 23:06Ҳуморабону Мамажонова ЖЧдаги иштирокини якунлади 0 22:31Феруза Казакова ЖЧ ярим финалига йўл олди 0 20:05Тўрабек Хабибуллаев ҳам қозоғистонлик боксчини ЖЧдан чиқариб юборди 0 19:21ЖЧ-2025. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик Жаҳон чемпионини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:11Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди 0 18:50Шавкатжон Болтаевнинг иорданиялик боксчига қарши жанги якунланди 0 18:47Миразизбек Мирзахалилов ҳам ўз юришини чорак финалда якунлади 0 18:17Кадет қиличбозларимиз Осиё кубогида ҳозирча 3 та медалга эга чиқишди 0 17:52Олтиной Сотимбоева ЖЧда чорак финал жангини ўтказди 0

15 июл 10:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғоибназаров бу йил ҳисобидан яна иккита жанг ўтказмоқчи

Хабар берганимиздек, бугун тонг саҳарда профессионал боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятидаги бешинчи ғалабасига эришди.

Рио Олимпиадаси чемпиони 8 раундга мўлжалланган жангда америкалик рақиби Кевин Жонсонни 78:74 ҳисобида мағлуб этди. Биз ушбу жангдан сўнг боксчимизнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бугунги жанг биз кутгандан ҳам қийин кечди. Рақиб жисмоний томондан кучли тайёргарликка эга экан. Буни у бутун жанг давомида кучли зарбаларни кўтара олиши билан исботлади. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан Фазлиддиннинг асабийлашишига сабаб бўлди. 

Энг муҳими, жангни ғалаба билан якунлаб олдик. Келаётган пайшанба куни Ғоибназаров Тошкентга учади. Мен эса шу ерда қолиб Сергей Ковалёвни 4 август куни ўтказиладиган чемпионлик ҳимоя жангига тайёрлайман. Сергей колумбиялик Элейдер Альваресга қарши рингга чиқади. ЖангАтлантик-Сити шаҳридаги Hard Rock Hotel & Casino очиқ аренасида бўлиб ўтади.  

Режамизга кўра Фазлиддин шу йил охиригача яна иккита жанг ўтказиши керак. Буни биз промоутерлар билан биргаликда муҳокама қилиб, энг мақбул вариантни танлаймиз. Чемпионлик камари учун ҳали камида 2-3та жанг ўтказишимиз керак бўлади", - деди Турсунпўлатов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг