UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 00:43Фирдавс Ҳасанов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилди 0 23:35Авлиёхон Ҳамидов Mangu 3 турнирида жанг қилди 0 22:51Ана холос! Mangu 3 турнирининг марказий жанги бекор бўлди — сабаби маълум 0 22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0 19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0

28 сен 07:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғоибназаров жанг қиладиган бокс оқшоми чипталарининг нархи маълум

Шу йилнинг 9 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги ўз бағрига 5 500 томошабинни сиғдира олувчи муҳташам Madison Square Garden аренасида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Ушбу бокс оқшомининг марказий жанги Василий Ломаченко (9-1, 7 КО) иштирокида ўтказилади. Украиналик 29 ёшли боксчи иккинчи енгил вазнда WBA чемпиони кубалик 36 ёшли Гильермо Ригондо (17-0, 11 КО)га қарши рингга кўтарилади. Жанг биринчи енгил вазн (59 кг) тоифасида ўтказилиб, ўртага Ломаченкога тегишли WBO чемпионлик камари қўйилади.

Ташкилотчи томон, аниқроғи Top Rank промоутерлик компанияси 9 декабрь кунги бокс кечасига чиқарилган чипталарнинг нархини эълон қилишди. Унга кўра, энг арзон чипта 56 доллар бўлади. Чипталарни ticketmaster.com сайтидан харид қилиш мумкин.


Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс оқшомида ҳамюртимиз Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятидаги ҳисоб бўйича тўртинчи жангида рингга кўтарилади. Унинг рақиби россиялик Андрей Климов бўлади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг