20 июн 16:14
Янгиликлар
Головкин: "Альваресга қарши катта жанг бўлишини кутяпман"
Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин Лондонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
"Лондонга қайтганимдан хурсандман. Жуда катта жанг кутяпман. Бу иккаламиз учун ҳам ажойиб бўлади. Барчанинг хабари бор - бизда куч ва боксча IQ бор.
Бокс мухлислари бу жанги интизорлик билан кутмоқдалар. Менда режа бор, Канелода ҳам ўзи ўйлаб қўйган нарсалар бор. Кўрамиз, жанг куни нима бўлар экан. Унинг жамоаси кучли. Жуда ажойиб формада ва ўзига ишонмоқда. Унга қарши жанг қийин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Геннадий Головкин - Сауль Алварес жанги 16 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Головкин фаолияти давомида 37 та жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган. 33 та жангини нокаут билан якунлаган. Сауль "Канело" Альвареснинг кўрсаткичи эса 49-1-1 (34 КО) ни ташкил қилади.
Фикрлар