20 мар 18:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкиннинг эҳтимолий рақиби маълум қилинди
Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин июнь ойининг биринчи ўн кунлигида DAZN билан ҳамкорликдаги илк жангини ўтказади.
Матбуотда қозоғистонлик боксчининг эҳтимоллий рақиблари эълон қилинди. Головкин Европа чемпиони Камил Шеремета ёки америкалик 29 ёшли Брэндон Адамсга қарши рингга кўтарилиши мумкин экан.
Катта эҳтимол билан айнан Адамс Геннадийга рақиб бўлади. Бу боксчи WBA рейтингида учинчи, WBO рейтингида эса еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Головкин бир муддат аввал DAZN билан 6та жангни ўз ичига олувчи шартнома имзолаган эди.
Ҳавола :
Фикрлар