27 апр 13:31
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкиннинг собиқ устози: Геннадий зиқна ва ношукурга айланиб қолди
Бир неча кун олдин қозоғистонлик собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин устози Абель Санчес билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилганди.
Абел Санчес сал кам ўн йиллик ҳамкорлик нега тугатилганини маълум қилди.
"Мен бошқа Геннадий Головкин билан ишламайман. Салкам ўн йил давомида у билан кўп нарсага эришдик, камарларга эга чиқдик, рекордлар ўрнатдик, шухрат залидан ўрин олдик. Лекин DAZN билан олтита жанг учун 100 миллионлик шартнома имзолаганидан сўнг биз мураббийларига жуда паст миқдордаги шартнома таклиф қилди.
Бу шартнома менинг ғуруримга тўғри келмайди. Бундай шартнома мени камситиш билан баробар. Мен шундай боксчи шу даражада зиқна ва ношукурга айланиб қолганидан ачинаман", - деди Абель.
Эслатиб ўтамиз, Абель ва Головкин ҳамкорлиги 2010 йилда бошланганди.
Ҳавола :
Фикрлар