UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

28 янв 13:09
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегим Гибралтардаги кучли турнирда иштирок этяпти

Миттигина Гибралтар мамлакатида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинадиган “Gibraltar chess festival 2019” мусобақасида дунёнинг кучли гроссмейстерлари ва улар қаторида ҳамюртимиз, халқаро аёллар гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2446) ҳам иштирок этяпти.  

Иштирокчилар орасида Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2781), Левон Аронян (Арманистон, 2765), Уэсли Со (АҚШ, 2765), Хикару Накамура (АҚШ 2746), Цзюй Вэньцзюнь (Хитой, 2575), Анна Музичук (Украина, 2569), Катерина Лагно (Россия 2560) каби халқаро гроссмейстерлар, жаҳон чемпионларининг борлиги мусобақа нуфузидан дарак бериб турибди. 

Ҳозирча сўнггиси бўлиб турган олтинчи партияда Гулруҳбегим Тоҳиржонова оқ доналарда голландиялик халқаро мастер Уэллинг Жеррардни мағлубиятга учратиб, очколар сонини 3,5тага етказиб олди. Бугун ҳамюртимиз 7-турда ўзи сингари 3,5 очкга эга бўлиб турган россиялик халқаро гроссмейстер Даниил Юффа (2578)га қарши қора доналарда ҳаракат қилади.  

Бугунги ўйинлар олдидан турнир жадвалида 5тадан очко жамғарган чехиялик Давид Навара (2738), швециялик Нилс Гранделиус (2682), россиялик Владислав Артемьев (2709), арманистонлик Левон Аронян (2767), вьетнамлик Ле Куанг Льем (2714), хорватиялик Иван Сарич (2690), ҳиндистонлик Адхибан (2689) ҳамда америкалик Хикару Накамура (2749) қўшҳокимлик қилишяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг