09 апр 15:29
Янгиликлар
Футбол

Гвардиола: "Манчестер Сити"да умрбод қолишни хоҳлардим, аммо мен буни қилмайман"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубдаги келажаги ҳақида гапирди.
"Манчестер Сити"да умрбод қолишни хоҳлардим, аммо мен буни қилмайман. Мен учун бундан яхшироқ жой йўқ. Шартномани 10 йилга узайтиришим мумкин, аммо мен буни қилмайман. Менга Бразилия терма жамоаси қизиқаётгани ҳақидаги миш-мишлар? Менинг шартномам бор, ўз клубимда бахтлиман. Бундай миш-мишларни қаердан олишганини билмайман", - дейди Гвардиола.
Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилнинг июлидан бери бошқаради.
Испан мутахассисининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Ҳавола :
Манба : skysports.com
Фикрлар