UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01US Open 2026. Камилла Раҳимова илк даврада дунёнинг 29-ракеткасини таслим этди 0 20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0

09 июн 15:19
Янгиликлар

Формула-1

Ҳамюртимиз “Формула-1” жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилади

Теглар :  Формула 1
9-13 июнь кунлари Халқаро автомобил федерацияси (ФИА) томонидан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Формула-1” пойгаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг автомотоспорт бўйича мураббийи ва миллий тоифадаги ҳаками Мубаширхон Жўраев Халқаро автомобил федерацияси (ФИА) томонидан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган “Формула-1” жаҳон чемпионатига маршал (спорт ҳаками) сифатида таклиф этилди.

Дунё бўйлаб пойга ихлосмандлари интиқиб кутаётган ушбу нуфузли мусобақада германиялик Себастян Феттел, англиялик Люис Хэмилтон, нидерландиялик Макс Ферстаппен каби бир қатор таниқли пойгачи спортчилар ўзаро беллашиши кутилмоқда.

Мубаширхон Жўраев 1974 йилда Наманган вилоятида туғилган бўлиб, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши автоспорт секциясининг мураббийи вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Мотокросс, автокросс ва картинг спорт турлари бўйича ўтказиладиган республика чемпионатларида кўп маротаба бош ҳакамлик қилиб келган.

“Ватанпарвар” ташкилотининг спортчилари нафақат республика, балки МДҲ, Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимиз нуфузи, обрў-эътибори ошишига салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Германиянинг Зул шаҳрида спортнинг ўқ отиш тури спорти бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этган “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг пневматик қуролдан ўқ отиш секцияси аъзоси, 18 ёшли Муҳаммад Камолов 10 метр масофага тўппончадан отиш мусобақасида муносиб иштирок этиб, 3-ўринни эгаллади. 

У, ўтган 2021 йилнинг сентябрь ойида Россия Федерациясиннг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган биринчи МДҲ давлатлари ўйинларининг пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақасида олтин ҳамда Қозоғистон Республикасиннг Чимкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг май ойида Қозоғистон Республикасида картинг бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган чемпионатнинг биринчи босқичида “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг картинг спорти секцияси спортчиси, 14 ёшли Ясмина Эгамбердиева “ОК-жуниор” синфида биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Яшнобод тумани Ўқув спорт техник клубининг картинг спорти секцияси спортчиси, 11 ёшли Амир Хамраев ушбу мусобақанинг “Супер-мини” синфида беллашиб, ғолибликни қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг