UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ҒАЛАБА! Жавоҳир Синдаров Гукеш билан матчда олдинга чиқиб олди! 0 20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0

08 апр 08:50
Янгиликлар

Теннис

Ҳиндистон - Ўзбекистон - 2:0. Имконият деярли қолмади

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг Осиё-Океания минтақасидан ўрин олган учрашув давом этмоқда.

Унда Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритишяпти. Кеча ўтказилган дастлабки кунги яккалик баҳсларидан сўнг терма жамоамиз 0:2 ҳисобида мағлуб бўлмоқда.

Дастлаб ҳамюртимиз Темур Исмоилов ҳинд теннисчиси Рамкуман Раманатханга 2:6, 7:5, 2:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейин эса биринчи ракеткамиз Фаррух Файзиев рақиби Пражнеш Гуннешваранга 5:7, 6:3, 3:6, 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Афсуски, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин жароҳат сабаб ҳиндистонлик теннисчиларга қарши кечаётган учрашувларда бизга ёрдам бера олмаяпти. Бу эса яққол натижада акс этяпти.


Дэвис Кубоги. Ҳиндистон - Ўзбекистон - 2:0

7 апрель

Рамкуман Раманатхан – Темур Исмоилов - 6:2, 5:7, 6:2, 7:5

Пражнеш Гуннешваран – Санжар Файзиев - 7:5, 3:6, 6:3, 6:4

8 апрель

Шрирам Балажи/Роҳан Бопанна - Фарруҳ Дўстов/Санжар Файзиев

9 апрель

Рамкумар Раманатхан - Санжар Файзиев

Пражнеш Гуннешваран - Темур Исмоилов

Эслатиб ўтамиз, бунгача томонлар 4 маротаба тўқнаш келишган бўлиб, хар иккала терма жамоа ҳисобида 2 тадан ғалаба мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 апр 10:23:57
Ангрен
Истомин булмаса хаммаси бир тийин. Шармандани хиди келяпти. Бир очко олиш керак лекин, обру учун
-1   
08 апр 09:37:00
Husniddin Mirzaliyev
Yoshlarimiizga tajriba etishmayabdi. Bu tennischilar faoliyati davomida 5 setlik uchrashuvlarda deyarli qatnanashishmagan.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг