12 апр 12:45
Янгиликлар
Теннис

Ҳиндистонни мағлуб этганимизда рақибимиз Канада бўлар экан
Хабар берганимиздек, кеча Лондон шаҳрида теннис бўйича терма жамоалар ўтасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг Жаҳон лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди.
Халқаро теннис федерацияси штаб-квартирасида ўтган маросимда 16та терма жамоа плей-оффдаги рақибларини билиб олишди. Ўтган ҳафта сўнггида терма жамоамиз сафарда ҳиндистонлик теннисчиларга 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
Агар ўша учрашувда ғалаба қозонганимизда, терма жамоамиз Жаҳон лигасига йўлланма берувчи учрашувда Канада теннисчиларига қарши кортга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритарди.
Боиси, плей-офф босқичидаги жуфтликларда ғалаба қозонган терма жамоалар келаси мавсум мусобақанинг Жаҳон лигасида қатнашиш имкониятига эга бўлишади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар