UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

15 май 14:50
Янгиликлар

Бошқалар

"Ҳоким кубоги" мусобақаларининг барча ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Теглар :  Ҳоким кубоги
Бугун “Ҳоким кубоги” спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилгандик.

Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган мусобақа уч ҳил спорт тури - мини-футбол, волейбол ва стол тенниси бўйича ташкил этилди.Бугун, 15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли сунъий қопламали майдонда "Ҳоким кубоги"нинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда "Тошшаҳарбозорсавдо" уюшмаси жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишди.

Кескин ва муросасиз кечган баҳснинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Қўшиб берилган вақтларда ҳам кучлар тенг келди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда "Тошшахарбозорсавдо" уюшмаси жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди.

Баҳс якунига етгач, стол тенниси, волейбол ва мини-футбол бўйича беллашувларда муваффақиятли иштирок этган жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Бакиев ҳам қатнашди. Тадбир давомида иштирокчиларга махсус диплом, кубок ва совғалар тақдим этилди. Маросим давомида спорт фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор Имомхўжаев сўзга чиқиб, беллашувлар қизиқарли кечганини, спорт билан мунтазам шуғулланиш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларни ушбу муваффақият билан табриклаб, келгуси фаолиятида омадлар тилади.

Уч ҳил спорт тури бўйича ўтказилган "Ҳоким кубоги" баҳсларида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Мини-футбол:

1-ўрин: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар прокуратураси
3-ўрин: “Сувсоз” ДУК


Волейбол:

1-ўрин: Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат бошқармаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси
3-ўрин: Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси


Стол тенниси:

1-ўрин: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси
3-ўрин: Тошкент шаҳар телефон тармоқлари унитар корхонаси


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг