UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0

07 окт 07:10
Янгиликлар

Футбол

Игорь Сергеев: “Бугун гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ”

Ўзбекистон - Эрон (0:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеевдан ўйин ҳақида ва голсиз сериялари хусусидаги саволларга жавоб олдик.

- Жамоамиз Бабаяннинг кўрсатмаларини тўғри бажара олмади. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, ўйинимдан умуман қониқмадим, дея сўз бошлади Игорь Сергеев.

- Бабаян ўйиндан аввал сизларга айнан қандай кўрсатмалар берганди?

- Мураббий уларни кучли жиҳатларини алоҳида уқтирганди. Эрон терма жамоаси стандарт вазиятларида анча хавфли ўйнашини билардик. Аммо шунга қарамай айнан жарима зарбасидан сўнг гол ўтказиб юбордик.

- Ҳаммани қизиқтираётган савол: Игорь Сергеев нега гол ура олмаяпти?

- Бугунги баҳсда гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ...

- Тўғри, аммо Сергеев гол урмаганига анча бўлиб қолди-да.

- Билмадим.

- Гол уришингиз учун сизга нима етишмаяпти?

- Бу саволга жавобни билганимда голлар уришни бошлаб юборардим...

- Учрашувдан сўнг Бабаян ечиниш хонасида сизларга нималар деди?

- Бу гап жамоамиз ичида қолгани яхши.

- Бугун мағлубият Хитой билан бўладиган бўлажак беллашувда салбий томондан таъсир этмайдими? Руҳий томондан жамоа синиб қолмайдими?

- Ўйлашимча, йўқ. Жамоамиздаги футболчиларнинг барчаси кучли, катта тажрибага бой. Футболчилар биринчи марта бу каби ҳолатга тушиб қолишгани йўқ. Шу боисдан бугунги натижа Хитой билан бўладиган учрашувга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Хитойни мағлуб этишни уддалаймиз.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди


Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 окт 17:17:23
КОНЪСУЛ
ЧМ.УЗ да НУРОБОД ники остида руйхатдан ўтгандим, афсус у сайтда паролими унутиб қўйдим. Кечаги учрашув бўйича ўз фикрларимни ёзадиган бўлсам, Тактикамиз НОЛ эди. ундан олдинам уша гап эди. СерГЕЙев санга, қараб тур котта холанг гол уришинги шароит яратиб беради. Сан ..... еб юрибсанми гол учун ҳаракат қилмасдан. Ҳеееее сандақа ҳезалаклардан. Сан учун терма ҳужум чизиғи кафолатланган шунга бемалолхўжасан. Доданг бор экан сан бексан. Афтинг қўрсин сани ТАХТА. Бабажон энангни кўргандек бўлдингми кеча, ҳа мана шунақа бўлади кучли рақиб, Эрон биздан кучли эмасди, лекин тактика ва қобилиятли фолболчилар уйнади уларди. Аниқ эсимда Ш.Муҳаммадиев, О.Ҳамробеков, Ш.Гадоев, Шорахмедов (Ж.Кореа билан ачинарли хато бўлса ҳам). Шунингдек ёшларимиздан Ҳамдамов, Норхонов, Ашурматов, Акром каби ёшларни тарбиялаб бориш керак. Нима бўлган тьақдирда ҳам кейинги ойга қадар хориждан янги бош мураббий таклиф этиш керак, унда ҳам арзийдиганидан. Бизикилардан Абрамов ва Қосимовларни маслаҳатчи қилиб тайинлаш керак. Термани шакллантириш бизнесга айланмаслиги лозим. Иқтидор борми уйнасин теромада. Биз урганиб қолган эскиларнинг даври ўтди энди. бир кишига кечаги уйиндагидек урганиб қолинмаслиги лозим. Захирани шакллантириб бориш лозим. Болаларни духини кўтариш чоралари кўрилмаса аҳвол оғирю Бабаянга ҳурмат ва эҳтиром билан чиқиш эшикларини ҳозирдан кўрсатмасак эртага кеч бўлади, тағин 6 йил кутиб яшашимизга тўғри келади. Шахсий фикр рукнида Сайфиддин Расулов
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг