UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

11 ноя 13:10
Янгиликлар

Футбол

Игорь Сергеев: “Мен ҳам ҳар бир ўйинда гол уришни хоҳлайман”

Ўзбекистон - Иордания учрашувидаги ягона гол муаллифи Игорь Сергеев ўз фикрларини билдирди.

“Ўйин қийин бўлди. Иорданияга қарши баҳс ўртоқлик мақомида бўлгани учун тактика ҳам янги эди, таркибда ўзгаришлар ҳам кўп бўлди. Мураббийлар қаерда хато қилганимизни тушунтириб беришади. Энг асосийси ғалаба қозондик”, - дейди Сергеев. 

- Голдан сўнг мухлислар томон югурдингиз...

- Голсиз сериям жуда чўзилиб кетганди. Мен ҳужумчиман, мухлислар мендан доим гол кутишади. Мен ҳам ҳар бир ўйинда гол уришни жуда хоҳлайман, барчадан кўра кўпроқ истайман. Аммо баъзида омад келмайди, баъзида ўзимда айб бўлади. Мухлисларнинг танқидларига тайёрман, лекин ҳақорат қилишса бунга ҳеч ким чидай олмаса керак. Олдинги омадсизликлар учун улардан узр сўрайман.

- Кўплаб мухлислар агар Сергеев Жанубий Кореяга гол урса ва биз ғолиб бўлсак барчасини кечиришларини айтишмоқда.

- Кўрдингиз бугун омадим келди ва гол урдим. Худо хоҳласа Жанубий Кореяда ҳам гол уришга уринаман. Ғалабани терма жамоамиздаги барча хоҳламоқда. Насиб қилса юртимизга ғалаба билан қайтамиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 ноя 17:13:47
Gulmurod
Игорьга хам қийин, омад келмаса у нима қилсин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг