UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55ЖЧ-2018. VAR технологияси Шваециянинг Жанубий Кореяни мағлуб этишида муҳим роль ўйнади 0 17:40Фаррух Дўстов Фарғонадаги "Челленжер"да иккинчи даврага чиқди 0 16:16Ўзбекистонлик велоспортчилар Швейцарияда тажриба оширишади 0 15:51От спорти. “Global Tour” бешинчи босқичи ниҳоясига етди 0 15:24Ўзбекистонда "кўтарма" пуллар йўқолади 0 15:02"Манчестер Юнайтед" Виллианни 69 миллион еврога сотиб олмоқчи 0 14:39Энди Маррей оғриқ билан ўйнаётганлиги ҳақида гапирди 0 14:02Фарғона “Челленжер”. Султонов кучли рақибни таслим этди 0 13:17МОҚда спорт тизими раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди 0 12:45ЖЧ-2018. Кечаги ўйинларда ким энг яхши бўлди? 0 11:22Федерер чимли кортлардаги 18-совринини қўлга киритди 0 10:40Синхрон сузиш. Қизларимиз Грецияда совриндор бўлишди 0 09:23Фарғона “Челленжер”. Асосий тўрга қуръа ташланди 0 09:04ЖЧ-2018. "E" гуруҳида биринчи тур ўйинлари якунланди 0 08:43Ниҳоят, Элнур Абдураимовга рақиб топилди, жанг 21 июнда ўтказилади 2

13 июн 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони қўлқопларини михга илди

Профессионал бокснинг икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Дэвид Хэй боксчилик фаолиятини якунлади.

Британиялик 37 ёшли боксчининг бундай қарорга келишига сўнгги икки жангида мағлубиятга учрагани сабаб бўлди. Хэй 5 май куни биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тони Бельюга қарши кечган реванш жангида ҳам имкониятни бой берганди. 

Кеча Дэвид ўзининг расмий сайтида фаолиятини расман якунлаганини эълон қилди. 

“Болаликдаги орзуимга эришганимдан хурсандман. Боксни танлаганимдан асло афсусланмайман. Лекин ўз вақтида кетишни ҳам билиш керак. Фаолиятим давомида икки вазнда жаҳон чемпиони бўлдим. Келажакда нима билан шуғулланаман? Ҳозирча бу ҳақда ўйламадим”, - деди Хэй. 

Маълумот учун, Дэвид Хэй профессионал боксдаги фаолиятини 2002 йилда бошлаган. 2007 йилда Париж шаҳрида Жан-Марк Мормекни нокаутга учратиб, WBA ва WBC чемпионлик камарларини қўлга киритди. Кейин эса Энцо Маккаринеллини енгиб, WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланди. 2009 йилда эса супероғир вазн тоифасига кўтарилди ва россиялик Николай Валуевдан WBA чемпионлик камарини тортиб олди. 

Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг