UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0 17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0

01 фев 08:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

“India Open”. Ярим финалда рингга чиққан 7 боксчимизнинг барида ғалаба, Жалолов кубалик рақибини енгди!

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича нуфузли “India Open” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг ярим финал жанглари ўтказилиб, финалга йўлланма олган чарм қўлқоп усталарининг номи маълум бўлди. Ярим финалда рингга чиққан 7 нафар боксчимизнинг бари ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, финалга йўл олишди.

Энг оғир +91кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов кубалик боксчи Йоанди Ортегани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Барча ҳакамлар 30:27 ҳисобидаги ғалабани Жалоловга беришди.

-75кг вазндаги биринчи рақамли боксчимиз Исроил Мадримов мезбонлар вакили Мандип Жанграни 4:1 ҳисобида енгди. -91кг вазндаги чарм қўлқоп устамиз Санжар Турсуновнинг рақиби ҳиндистонлик Сумит Сангванга рингга чиқмади ва бу вазиятда ҳамюртимизга техник ғалаба ёзилди.

Ярим финал натижалари:

-52кг: Худойназар Файзов - Марвин Табамо (Филиппин) – 4:1

-56кг: Абдулҳай Шораҳматов - Еташ Хан (Ҳиндистон) – 5:0

-64кг: Иқболжон Холдоров - Дираж (Ҳиндистон) – 4:1

-69кг: Бобоусмон Ботуров - Сингҳ Неги Дурйодхан (Ҳиндистон) – 5:0

-75кг: Исроил Мадримов - Мандип Жангра (Ҳиндистон) – 4:1

-91кг: Санжар Турсунов - Сумит Сангван (Ҳиндистон) – ҳамюртимизда техник ғалаба

+91кг: Баҳодир Жалолов - Йоанди Ортега (Куба) – 5:0


Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 фев 10:18:12
Husniddin Mirzaliyev
Yashanglar!Bokschilarimizdan ko'ngil to'q!
   
01 фев 09:47:23
Bahodir
Баракалло йигитлар, финал жангларига омад!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг