UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

08 авг 08:57
Янгиликлар

Футбол

Инфантино жазманининг лавозимини оширишда ва унга товон пули тўланишда айбланмоқда

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино Европа футбол ассоциациялари иттифоқига (УЕФА) раҳбарлик қилган даврида ўз собиқ маҳбубасига товон пули тўланишини таъминлаган.

Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, аёл ташкилотнинг административ аппаратида ишлаган. Муносабатлар бошланганидан сўнг у раҳбарлик лавозимига кўтарилган ва бу унинг иш ҳақини 30 фоизга ошириб, 160 минг швейцария франкига етказган. УЕФАнинг собиқ раҳбари Мишель Платини Инфантинонинг ходим билан эҳтимолий алоқаси атрофидаги вазиятдан норозилик билдирган. Натижада унинг ассоциациядаги фаолиятини тугатиш ва товон пули тўлаш бўйича қарор қабул қилинган. ФИФАнинг амалдаги президентининг собиқ ҳамкасблари бу сумма "камида ортиқча олти хонали" бўлганини таъкидлашмоқда.

Бундан ташқари, ташкилот аёлнинг йилига 45 минг фунт стерлинг турадиган MBA дастури бўйича ўқишини тўлаб берган. УЕФА транзакция фактини тасдиқлади ва ушбу ходимнинг Инфантино билан романи ҳақидаги миш-мишлардан хабардор эканини билдирди. Федерацияда замонавий нуфузли тузилма стандартларига мос келиши учун ички регламентлар "қатьийлаштирилгани" таъкидланди.

Жанни Инфантино 2000 йилнинг августидан УЕФАда меҳнат қилган. Бош котиблик лавозимини у 2009 йилдан 2016 йилгача эгаллаган. 2016 йилнинг февралида у Халқаро футбол федерацияси президенти этиб сайланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг