UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

24 июл 13:13
Янгиликлар

Спорт курашлари, Олимпия ўйинлари, Париж-2024

ИНТЕРВЬЮ. Жавраил Шапиев Токиода медалга яқин келгани, Парижга Россия термаси билан тайёргарлик, шахсий мураббийини янгилагани ҳақида

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Париж Олимпиадасида иштирок этишга ҳозирлик кўраётган Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби Жавраил Шапиев wrestdag.ru сайти мухбирига интервью берди.

— Мусобақага тайёргарлик қандай кетмоқда?

"Ҳаммаси режа бўйича, деб айта оламан. Айни дамда Нальчик шаҳрига жўнаб кетяпман, у ерда маҳаллий эркин курашчилар иштирокидаги йиғинда тайёргарликнинг финал босқичини ўтказаман. Бунгача мураббийларим билан умумий жисмоний тайёргарлик бўйича иккита ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик - аввалига Гунибда, кейин эса Россиянинг эркин кураш бўйича терма жамоаси билан биргаликда Кисловодскда".

— Ҳозирги жисмоний ҳолатингизга қандай баҳо берган бўлардингиз?

"Бу саволга жавоб бериш мен учун қийин. Устозим Юсуп Абдусаломов аҳволимни яхшироқ айта олади, деб ўйлайман".

— Айтганча, Юсуп Абдусаломов билан қачондан ҳамкорликни бошладингиз?

"У билан Польша терма жамоасини бошқарган пайтларида ҳам тез-тез учрашганмиз. Биз қайта-қайта гаплашдик. Юсуп ҳақиқий профессионал, ўз ишининг мухлиси ва жуда меҳрибон, ҳалол, ҳамдард инсон. Ўйинларга тайёргарлик кўра бошлаганимда, мен билан якка тартибда шуғулланишга рози бўлса яхши бўларди, деб ўйладим. Мен бу ҳақда ўз фикрларимни акам, Доғистон Республикаси Халқ Ассамблеяси депутати Хабибула Магомедов билан ўртоқлашдим. Акам Юсуф билан гаплашди, у рози бўлди. Ҳамкорлигимиз Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси ва Олимпия қўмитаси томонидан маъқулланди, уларнинг вакиллари билан олдиндан боғланганман. Натижада Абдусаломов билан ҳамкорликдаги ишимиз май ойи охирида Гунибдаги йиғинда бошланди. Мен у билан ўзимни жуда қулай ҳис қиламан. Юсуп машғулот пайтида керакли сўзларни қандай топишни билади, спортчига қандай мотивация беришни билади. Қолаверса, у курашчига тактика қўйишни жуда яхши билади. Унинг раҳбарлигида июнь ойида Каспийск шаҳрида фаолиятимда иккинчи марта Алиев турнирида ғолиб чиқдим".

— Парижда сизнинг вазнингизда яна уч доғистонлик легионер жанг қилади, ҳамюртларингиз билан жангга тайёрланиш қийин бўлмадими?

"Менимча, бу даражада кайфият билан боғлиқ муаммолар умуман бўлмаслиги керак. Биз ҳаммамиз Олимпиадада нима учун иштирок этаётганлигимизни тушунадиган даражада каттамиз. Шахсий манфаат йўқ, фақат спорт. Кимнинг тақдири бўлса, ўша ғалаба қозонади".

— 15 та потенциал рақибингиздан қайси бирига алоҳида муносабатда бўласиз?

"Хассан Яздоний. Унга икки марта ютқаздим, энди реванш олмоқчиман. Қолаверса, эронлик курашчи асосий фаворит, ҳамма ундан ўзиб кетишни истайди".

— Токио Олимпиадасида медалга бир қадам қолганида унга ютқазгандингиз...

"Японияда медални қўлга кирита олмаганим ачинарли, лекин бу йил менга ёрдам берадиган бебаҳо тажрибага эга бўлдим. Энди мен машғулотларга профессионалроқ ёндашяпман, ўз-ўзини тарбиялаш ва овқатланишга эътибор беряпман. Юсуп Абдусаломовдан ташқари мен билан спорт диетологи Али Аҳмедов якка тартибда ишлайди. Мен Олимпиада муҳитини бир марта ҳис қилганман, шунинг учун, психологик мослашиш керак бўлмайди".

— Рақибларингизни ўрганасизми?

"Мен уларнинг кўпчилиги билан аллақачон учрашганман, шунинг учун, мен уларнинг қандай курашишларини биламан. Шунга қарамай, Юсуп билан мусобақалар видеоларини томоша қилиб, таҳлил қиламиз. UWW рейтинги туфайли биз қайси спортчилар билан тўқнаш келишимиз мумкинлигини тахминан тушунамиз ва уларнинг жангларига кўпроқ эътибор қаратамиз".

— Балки укангиз ва жамоадошингиз Иса сизни қўллаб-қувватлаш учун Парижга учар?

"Йўқ, у менга уйдан туриб мухлислик қилади. Иса жароҳати туфайли курашдаги фаолиятини якунлади. Ҳозир у ўзи туғилган Избербашда тадбиркорлик билан шуғулланади".

Нальчикдаги йиғин қачон тугайди?

"Икки ҳафта ишлашни режалаштирганмиз. Кейин Ўзбекистон терма жамоасига қўшиламан, улар билан 6 август куни Франция пойтахтига йўл оламиз", деди Жавраил Шапиев.

Аввалроқ, Шапиевга Париж Олимпиадасида кимлар рақиб бўлиши ҳақида маълумот берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг