UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпионига айланди! 0 19:20Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида, яна икки нафарида бронза 0 18:50Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди 0 18:26Нейт Диасга Конор Макгрегор билан жанг таклиф қилинди(ми?) 0 18:01Абдуқодир Ҳусанов: "Пеп Гвардиоладан жуда миннатдорман" 0 17:39"Махачев кучлими ёки Нурмагомедов?" - Царукян жавоб берди 0 17:17Дана Уайт UFC жангчилари шартномалари бўйича музокаралардан четлашганини айтди 0 16:52UFC чемпиони Том Аспиналл енгил машғулотларни бошлаганини айтди 0 16:30Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман" 0 16:01"Энди бу билан шуғулланишни истамайман" - Чисора фаолиятини якунлаганини тасдиқлади 0 15:39Арман Царукян Махачев — Топурия эҳтимолий жангининг ғолибини айтди 0 15:16Расман! Достон Бозоров Mangu 2 турнирида жанг қилади. Рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 14:55Валерий Кечинов: "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди" 0 14:34Маҳмуд Мурадов ўзининг янги Лигасига асос солди 0 14:13Камшибек Конкабаев проф фаолиятини янги босқичга кўтариш учун Лондонга келди (ФОТО) 0

28 апр 16:17
Янгиликлар

Қиличбозлик

Интервью. Саиджон Абдуллаев Бухородаги қиличбозлик, "Шарқ марвариди" ва бошқалар ҳақида

Тошкентда қиличбозлик бўйича "Олимпия умидлари" турнири якунига етди.


Мазкур турнирда Бухоро вилоятидан ташриф буюрган спортчилар муваффақиятли иштирок этдилар.
Бу албатта мухлислар ва қатнашчилар эътиборидан четда қолгани йўқ. Шу муносабат билан, биз Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг Бухоро вилояти бўлими раиси Саиджон ака Абдуллаев билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

Интервью давомида ушбу мутахассис вилоятда қиличбозлик спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, шароитлар ва яна анъанавий ташкил қилинадиган "Шарқ марвариди" турнири ҳақида гапириб берди.


"Олимпия умидлари" ҳақида

"Бу йилдан эътиборан кадетлар ўртасида ҳам ички мусобақалар ўтказила бошланди. Бу жуда яхши. Чунки, улар бизнинг келажагимиз. Уларни кичиклигидан тарбиялаб бориш лозим. Аввал, фақат ёшлар ўртасида ўтказиларди. 19 ёшгача бўлган спортчилар билан 10-12 ёшли болакайлар ҳам жангга чиқарди. Энди янги тизим киритилди ва бу жуда яхши бўлди. Чунки, ўзидан катта рақибга ютқазиб қўйиб, рухан тушиб қоладиганлар кўплаб топиларди.

Шахсан Бухородан ташриф буюрган спортчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Олимпия умидлари"га 2004 ва ундан кейин таваллуд топган спортчиларни олиб келганмиз. Биз учун муҳими натижа эмас. Ушбу авлодни икки йил кейин бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги турнирларга тайёрламоқдамиз. Бу борада рухий ва жисмоний тайёргарликлар олиб борилди. Бу тактика. Умид қиламанки, бу ўз натижасини беради.

Бухородан "Олимпия умидлари"га 14 нафар спортчи ташриф буюрди. Қизларимиз турнирда иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритдилар. Уларни ёшлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ёмон натижа эмас. 2001 йилда таваллуд топган қизимиз Зубойдуллоева Маржона сўнгги пайтларда муваффақиятли иштирок этмоқда. У 1998 йиллар ўртасида ўтказилган турнирда тўрт маротаба биринчи ўринни қўлга киритди.


Қиличбозликни ривожлантириш борасида Бухорода нима ишлар қилинмоқда?

Албатта биз учун натижа биринчи ўринда эмас. Биз узоқни ўйлаяпмиз. Жангларни видеотасвирга тушириб, уларни таҳлил қиламиз. Камчиликлар ўрганиб чиқилади. Шунингдек, ҳакамлик амалиёти ўргатилади. Француз тилида ўргатилади.

Яна катта турнирлар - жаҳон чемпионати, Олимпиада баҳсларида бўлиб ўтган катта жангларни мастер-класс сифатида ёшларимизга намойиш этамиз ва уларни таҳлил қиламиз.

Айни пайтда бизда 7 нафар мураббий бор. Қиличбозлик борасидаги илк қадамларни айнан мураббийларни тайёрлашдан бошлаганмиз. Болалар сони кўп. Инвертардан муаммоларимиз йўқ. Бу борада федерациядан ҳам эътибор қаратилмоқда. Эътибор бўлган жойда албатта ўсиш бўлади.



(Вилоят қиличбозлик бўлими ўзининг алоҳида сайти, логотипи ва мана шундай либосига эга. Қойил қолиш керак!)



(Бухоролик мураббийлар ва Шерали Носиров)


"Шарқ марвариди" турнири ҳақида

Ўтган йили "Шарқ марвариди" номли халқаро турнир ўтказдик. Мазкур мусобақани анъанавий тарзда ўтказишни йўлга қўймоқчимиз. Ўтган йилни турнирда Қозоғистондан тўртта жамоа ташриф буюрганди. Бу йил 6 та мамакатдан вакиллар таклиф қилишни режалаштирмоқдамиз.

Биласиз, Бухоро туристлар учун ҳам қизиқ шаҳар ҳисобланади. Турнирдан ташқари, биз федерация ҳисобидан иштирокчилар учун шаҳримиз бўйлаб саёҳат ташкил қилиб бермоқчимиз. Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, турнир юқори савияда ташкил қилинади. Уларни кутиб олиш, жойлаштириш... Барчаси жуда яхши бўлди.

Турнирни октябрь ойларида ўтказишни мўлжалламоқдамиз. Аслида, "Шарқ марвариди"ни июнь ойида ўтказмоқчи эдик. Бироқ, ўша вақтда Ўзбекистон жуда иссиқ бўлади. Шу томонларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, меҳмонларда ёмон таассуротлар қолдирмаслик мақсадида турнирни бироз салқинроқда ташкил қилишга қарор қилдик.



Шунингдек, Бухорода қилибозликнинг ривожланиши борасида алоҳида фильм тайёрламоқдамиз. Ҳуллас, бу борада режаларимиз улкан. Мақсадимиз, Ўзбекистонни шу томонлама ҳам дунёга танитиш. Ўзбекистонлик қиличбозларни ҳам дунёда яхши таниб олишларини истаймиз.

Бу йил Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг Бухоро вилояти бўлими ташкил қилинганига 10 йил тўлади. Шу сабабдан ҳам мазкур турнирни катта миқёда, юқори савияда ташкил қиламиз. Бу борада имкониятларимиз ҳам, тажрибаларимиз ҳам етарли".


P.S. Саиджон Абдуллаев билан суҳбатлашиб, у инсоннинг ўз соҳаси фидоийларидан бири эканлигига амин бўлдик. Мутахасисснинг режалари улкан. Айнан шундай инсонлар сабаб ҳам мамлакатимизда қиличбозлик спорти оммалашмоқда. Суҳбатимиз якунида Саиджон ака сайтимиз ҳодимларини "Шарқ марвариди" турнирига таклиф қилдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг