UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

08 окт 18:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Артур Григорянга илк мағлубиятни тақдим этган боксчи 50 ёшида фаолиятини якунлади

Бундан 21 йил аввал АҚШнинг Коннектитут штатида ўтган бокс оқшомида мағлубият нималигини билмай келаётган бразилиялик Аселино Фрейстас ҳамда афсонавий ҳамюртимиз Артур Григорян ўзаро тўқнаш келишганди.

Ўша жангда чарм қўлқоп устамиз енгил вазн тоифасида ўзига тегишли WBO чемпионлик камарини 18-маротаба ҳимоя қилиш учун рингга кўтарилганди. Унгача Артурнинг деярли барча жанглари Германияда ўтказилган эди. 

Афсуски, илк бор АҚШда жанг қилган Григорян ўн икки раунд тўлиқ давом этган чемпионлик жангида ёш Аселино Фрейтасга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Бразилиялик боксчи ҳакамларнинг якдил қарори билан 115:108, 116:107, 116:107 ҳисобида ғалаба қозониб, Григоряндан WBO чемпионлик камарини тортиб олганди.  

Икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони Аселино Фрейтас 50 ёшида фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У ҳатто кўргазмали жанглар учун ҳам рингга қайтмаслигини айтмоқда. 

Фрейтас боксдан кетиш сабабларидан бири сифатида яқинда Вандерлей Сильва билан бўлиб ўтган жангдаги жанжални келтирган. Жанг якунида рингда ҳар икки боксчи жамоалари ўртасида жанжал келиб чиққанди. "Бу мен учун қанчалик шармандалик бўлганини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Рингда бошдан кечирганларимнинг барчасидан ўтиш, бошқа жангчини алмаштириш - бу пул учун эмас, менга пул керак эмас, шунчаки тадбир барбод бўлмаслиги учун. Сильванинг мураббийи рингга чиқиб, мени қаттиқ урганида, бу хўрликни бошдан кечириш. Мен учун бу жангчи сифатида бошимдан кечирган энг ёмон хўрликлардан бири эди. Бугун бу ерда туриб, бутун Бразилияга мурожаат қилишимнинг сабабларидан бири ҳам айнан шу воқейликдик", - деди Фрейтас промоутер сифатида иштирок этаётган бокс оқшомига бағишланган матбуот анжуманида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг