10 окт 12:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди
Мексикалик боксчи Дэвид Бенавидес (32-0, 25 нокаут) ярим оғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев билан эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди.
"Бетербиевнинг жамоаси биз билан боғланди. Улар жангимизни ташкил этиш устида фаол иш олиб боришмоқда. Биз унга ўзи хоҳлаган имкониятни беришни истаймиз. Биласизми, мен Бетербиевни ҳурмат қиламан. У тахминан 45 ёшда (41 ёшда — таҳририят изоҳи), аммо мени жангга чорлаяпти. Менинг унга ҳурматим жуда баланд", — деди Бенавидес.
Ҳавола :
Манба : The Ring
Фикрлар