UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Рафаэль Физиев 1 февраль куни Саудия Арабистонидаги турнирда жанг қилиши мумкин 0 17:49Саудия Арабистонидан бўлган футболчи Европа топ-5 жамоаси сафида илк бор гол урди 0 17:28Арман Царукян Махачев билан биринчи жангдаги хатоси ҳақида гапирди 0 17:06Гукеш: "Жаҳон чемпиони бўлиш - дунёдаги энг зўри дегани эмас. Ҳали Магнус Карлсен бор" 0 16:45Александр Усик кимларни дунёнинг энг зўр боксчиси деб ҳисоблашини айтди (ТОП 5) 0 16:22Мбаппе жароҳатига қарамай, "Реал" билан Қитъалараро Кубоги учрашувига учади 0 16:01Энтони Жошуа Усик - Фьюри жанги учун ўз тахминини айтди 0 15:39"Ортиқча масхарабозлик қилиб юбордим" - Фьюри Усикдан учралган мағлубият ҳақида 0 15:18"Хамзат билан жанг муҳокама қилинганди, лекин..." - Дю Плесси 0 14:56Ўзбекистонлик футболчи ҳаракат қилаётган Россия клуби банкрот бўлиши мумкин. Нега? 0 14:34Александр Усик тарихдаги энг буюк боксчи кимлигини айтди 0 14:11Маттео Берреттини - ATP "Йил қайтиши" номинацияси ғолиби! 0 13:50Майк Тайсонни судга беришди, ундан 1,5 миллион доллар талаб қилишмоқда 0 13:29Аббосбек Файзуллаев ТОП-5дан жой олди 0 13:08Фарғонадаги спорт муассасаларининг фаолияти ўрганилди 0

08 окт 11:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Интервью. Шаҳрам Ғиёсов футбол, энг қийин жанг ва бошқа нарсалар ҳақида

Сайтимиз орқали жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов билан уюштирилган интервьюни эътиборингизга тақдим этамиз.


- Ҳар бир спортчининг халқаро спорт аренасида эришган илк катта ютуғи ўзи учун ҳамиша қадрли бўлади. Келинг, суҳбатимизни сизнинг ана шу муваффақиятингиз ҳақидаги фикрингиз билан бошласак.

- Биринчи ютуғим бу 2014 йили талабалар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қўлга киритилган. Мен ўшанда жаҳон чемпиони бўлгандим. Бу менинг илк халқаро мусобақам эди. Ундан кейин эса Сидней Жаксон халқаро хотира турнирида ғолиб бўлганман. Ўзбекистон чемпионатида кумуш медал билан тақдирланганман. Айнан 2014 йилда Белоярскда  бўлган жаҳон Кубогида  ғолиб бўлиб, ушбу турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилганман. 2015 йили Ўзбекистон чемпионатида одатдагидек 64 кг эмас, вазнимни ўзгартириб 69 кгда мамлакат чемпиони бўлганман. 2016 йили Осиё-Океания минтақаси саралаш мусобақасида чемпиони бўлиб, Рио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритганман. Хабарингиз бор, ўтган йили тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида кумуш медал билан тақдирландим. Бу йил мен учун яна ҳам омадди келди. Тошкентда ўтган Осиё, Гамбург шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдим. Мухлислар сўровига кўра жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб ҳам топилдим. Бунинг учун аввало, Аллоҳимга ва мени дунёга келтириб, улғайтирган ота-онамга, қарийб 15 йиллик ҳамроҳим Равшан Хўжаевга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдами ва кўмаги бўлмаганида, мен ҳозир қаршингизда Шаҳрам Ғиёсов бўлиб интервью бериб ўтирмасдим. 



- Шохсупага чиққанингизда ва юртимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янграганида, кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтади?   

- (анча ўйланиб туриб) Ўша пайтдаги ички кечинмаларимни таърифлашга тил ожиз. Буни бошидан ўтказган спортчиларимиз жуда яхши билишади. Бу ҳар бир спортчининг орзуси, мақсади десам адашмайман. Ота-боболаримиз бежизга меҳнатнинг таги роҳат, дейишмаган экан. Шохсупага кўтарилганимда қийинчиликлар эсдан чиқиб кетади. Унинг гашти бошқача. Ғалабадан кейин оладиган совринларингиз бу хис-туйғуларнинг олдида учинчи ёки тўртинчи даражага тушиб қолади. Менга ҳозир сиз берган саволни беришса ҳамиша юрагим тўлиб кетади.



- Боксда спортчи учун энг керакли нарса нима?

- Спортда ҳам, ҳаётда ҳам энг аввало мақсад ва ўзига ишонч бўлиши керак! Агар инсон олдига аниқ мақсад қўйиб, шунга қараб интилса, ўзи истаган натижага эриша олади. Ҳаётда ҳар қандай вазият бўлади. Худди шундай спортда ҳам. Сенга ишонадиганлар ҳам, ишонмайдиганлар ҳам бўлади. Қачонки, ортдан кимдир йиқитадиган зарба берган тақдирда ҳам йиқилмаслигинг керак. Ўрнингдан туриб яна олдинга боришинг, руҳан ўзингни кўтаришинг ва буни енгиб ўтишинг шарт. Спортда мағлубиятлар етарлича бўлади. Шундай ҳолатларда спорт менга эмас экан, деб ташлаб кетмаслик лозим. Очиғи, менда ҳам шундай вазият бўлган. Ўзимга айтишмаса ҳам, орқамдан гапиришган. Бўлди, энди у кўп ютқазяпти, спорт унинг учун эмас, бориб бошқа касбни қилсин, деганлар кўп бўлган. Лекин мен ўзимга ишонишда давом этганман. Ота-онам, мураббийларим, дўстларим менга ишонишган.


- Агар сиз футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаганингизда, Хитой ёки Жанубий Корея дарвозасини ишғол қила олармидингиз?

- Саволингиз жуда жойига келиб тушди. Биласизми, мен футболни жуда ҳам яхши кўраман. Агар боксчи бўлмаганимда, аниқ футболни танлардим. Ҳозиргача эришган ютуқларимдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, футболда ҳам натижа кўрсата олардим. Чунки, ўзимга бўлган ишонч юқори. Бу эса муваффақиятим омили бўларди. Шу ўринда бир савол туғилади: нега европалик футболчилар гол уради, бизникилар эса йўқ? Бизни улардан қаеримиз кам? Ёки бизга нима етишмайди? Муҳтарам Юртбошимиз спорт учун барча имконият эшикларини очиб қўйганлар. Наҳотки, улар шундан ҳам фойдалана олишмайди? Бунга жавоб битта! Ўз устида ишлашмади ва етарлича меҳнат қилишмади. Бу гапларим билан мен уларни ёмонламаяпман, улардан илтимос қиляпман. Халқимиз гапирди, ишонди, афсуски, фойдаси бўлмади. Бокс мисолида олсак, бу спорт турига эътибор кучайганига 3-4 йил бўлди. Натижа эса дарҳол кўзга ташланди. Футболга эътибор берила бошлаганига неча йил бўлди? Ҳукуматнинг қанчадан-қанча Қарор ва Фармонлари эълон қилинди. Етар энди, қачонгача давом этади бу. Ватанимиз шаъни учун жон куйдириш вақти келди. Биз ўзбекмиз – бу ўзига хон, ўзига бек дегани. Ҳар соҳада ҳар томонлама “Бек”лигимизни кўрсатишимиз шарт.



- Устозларингизнинг кайси фазилатларини қадрлайсиз ва ўзингиз учун олгансиз?

- Шахсан мендан устоз чиқмайди деб ўйлайман. Чунки, улардаги сабр ва матонатни кўрганда қойил қолганман. Биринчи синфга борганимда ҳали ақлимни ҳам танимасдим. Мен каби болаларнинг 30 нафарига керак бўлса, 30 марта қайта такрорлаб илм беришган. Ўзлигимни танитган, харфларни ўргатган устозларга раҳмат айтаман. Устоз ва мураббийлар оиласидан ҳам кўпроқ шогирдлари ёнида бўлади. Устоз ва мураббийларимдаги ана шу санаб ўтган  фазилатларини қадрлайман.  

- Бугун сиз каби чемпионлик даражасига етишни орзу килган ёш укаларингизна қандай маслаҳат берасиз? Сизнингча, ота-онаси қарши бўлган тақдирда ҳам таниқли спортчи бўлиб етишиши мумкинми?

- Жуда қийин. Агар қаттиқ меҳнат қилса, пешонасига чемпионлик бахти ёзилган бўлсагина эришиши мумкин.

- Сиздан яхшигина актёр ҳам чиқарди, шундай эмасми?
 
- Шу кунгача 2-3 та клипда суратга тушдим. Қўлимдан келадиган иш, десам янглишмайман. Режиссёрлар мен ҳақимда бадиий фильм олишмоқчи эканликларини айтиб қўнғироқ қилишади. Бу жуда ҳам ёқимли ҳолат. Лекин бунга вақтим етмайди, деб ўйлайман. Афсус...

- Фаолиятингиз давомида сиз учун энг оғир кечган учрашув ва унда нимадан куч олгансиз?

- Ғалаба осонликча қўлга киритилмайди. Барча жангларим қийин кечган. Лекин энг қийини Жаҳон чемпионатида Буюк Британия боксчиси билан жангда кечган. Рақибим жисмонан бақувват эди. Мен эса руҳан кучли эдим. Ўшанда юртга бўлган муҳаббатим менга куч берган.

Устоз шогирди ҳакида....

Равшан Хўжаев: "Шаҳрам 2003 йилдан эътиборан бокс билан шуғулланишни бошлаган. Уни спортга йўналтиришда отаси ва амакисининг алоҳида ўрни бор. Улар Шаҳрамнинг қалбида илк бор боксга меҳр уйғотишган. У пайтларда мен ўз устозимга ёш спортчилар билан ишлашда кўмаклашардим. 2005 йили эса мурраббий бўлдим. Шаҳрам ўзининг тиришқоқлиги, интилувчанлиги билан  бошқалардан ажралиб турар эди. У ҳамма нарсага тезроқ эришишни, тезроқ чемпион бўлишни хоҳларди. Шогирдимнинг  ютуқлари ортида тинимсиз меҳнат, тизимли машғулотлар заҳмати яширин. У ўз орзусига эришди ва ишлашда давом этмоқда. Бунда озми-кўпми, менинг ҳам хиссам борлигидан, йиллар давомидаги машаққатли меҳнати ўз мевасини берганидан хурсандман.




Гулмира Гулямова суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг