02 сен 22:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Иқболжон Холдоровда ҳам ЖЧ кумуш медали...
Германиядаги жаҳон чемпионатида сенсацион тарзда финалга етиб борган боксчимиз Иқболжон Холдоров финал жангини ўтказди.
-64кг вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда 20 ёшли спортчимизга кубалик Энди Круз Гомес рақиблик қилди. Афсуски, вакилимиз финалда тажрибали рақибига 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Боксчимизни кумуш медаль билан табриклаб қоламиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар