UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0 13:50VIII Тошкент халқаро марафони ўтказилмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

05 сен 18:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иш судгача етиб бормади, Фьюри-Кличко жанги ўтказилади

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида иккита йўналиш чемпиони бўлиб турган британиялик Тайсон Фьюри (25-0, 18 КО) ҳамда собиқ жаҳон чемпиони, украиналик Владимир Кличко (64-4, 53 КО) ўртасидаги реванш жанги аввалдан белгиланган вақтда бўлиб ўтади.

Бу маълумотни Фьюрининг амакиси, ҳам мураббийи Питер Фьюри тасдиқлади. Ўтган йили Кличко барча чемпионлик камарларини Тайсон Фьюрига бой бериб қўйганди. Шундан сўнг боксчилар ўртасида реванш жанги ўтказилишига келишиб олинган эди.

Аввалига жанг ёзда ўтказилиши белгиланганди. Аммо британиялик боксчининг оёғидан олган жароҳати бунга йўл қўймади. Кейин 29 октябрь санасига жанг муддати ўзгартирилди. Лекин вақт ўтиши билан Тайсоннинг жамоаси яна жангни пайсалга сола бошлади.

Турли важлардан чарчаган Кличко Фьюри жамоасини судга беришини маълум қилди. Ортиқча қоғозбозликни истамаган шекилли, британиялик боксчининг жамоаси жанг аввалдан белгиланган муддатда ўтказилишини тасдиқлади. 29 октябрь куни “Манчестер Арена”да Кличко ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги ўтказилади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг