UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0

10 мар 07:55
Янгиликлар

Теннис

Исмоилов Грециядаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Темур Исмоилов Грециянинг Ираклион шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

“Фьючерс” туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ҳамюртимиз 10th Lyttos Beach ITF Pro Circuit турнирида еттинчи рақам остида таснифланган.

Исмоилов яккаликнинг илк даврасида руминиялик Богдан Борзага қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган учрашувда теннисчимиз 3:6, 6:4, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Унинг чорак финал остонасидаги рақиби грециялик Анастасиос Павлис бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 мар 16:26:40
Shahzod_sms
2-uchrashuvda Gretsiyalik raqibi pavlis Anastasiosni 3 setda 6-7 6-3 6-2 hisobida yutib chorak finalga chiqdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг