UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Геннадий Головкин "жангсиз" World Boxing президенти бўлди 0 19:07Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди 0 18:44Формула-1. Макс Ферстаппен Лас-Вегас Гран-приси ғолиблигини қўлга киритди 0 18:20Шуҳрат Салаев Бангкок Гран-при Челленжи ғолибига айланди 0 17:56Тагир Уланбеков Ҳоригучига қарши мағлубиятдан сўнг илк бор пост қолдирди 0 17:28Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди 0 17:00Гусковга ютқазган Никита Крилов UFC 324 турнирида жанг қилади 0 16:38Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги финалига йўл олиш билан бирга Номзодлар турнири иштирокчисига айланди 0 16:02Царукян: "Сешанба куни UFC'дан анонс кутаман" 0 15:37Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди 0 15:13Ар-Риёдда Ring IV: Night of the Champions бокс оқшоми ўтказилди 0 14:48Ёш гандболчиларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олишди 0 14:25Разамбек Жамалов Арман Царукянни ғалаба билан табриклади (ФОТО) 0 13:58Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум 0 13:34Билол Муҳаммад Иан Гэрридан учралган мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0

08 фев 08:45
Янгиликлар

Футбол

Испания кубоги. “Барселона” қаторасига 4-марта финалга чиқди

Испания кубоги ярим финал жавоб учрашувида “Барселона” ўз майдонида “Атлетико” билан дурангга имзо чекди-1:1.

Икки учрашув натижасига кўра “Барса” финалга йўл олди. Мадридда кечган илк ўйинда каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган эди. 

Ўта муросасиз кечган баҳснинг 43-дақиқасида Луис Суарес ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Гамейро мувозанатни тиклади. Айнан жавоб голидан бир неча дақиқа илгари ушбу футболчи 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмаганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Учрашув бош ҳаками дастлаб   Сержио Робертони, бироз ўтиб "Атлетико" футболчиси Феррейра Караскони майдондан четлатган бўлса, сўнгги дақиқаларда Луис Суарес кетма-кет икки бор огоҳлантирилиб, қизил карточка билан “сийланди”. Натижада “Барселона”даги фаолияти давомида илк бор майдондан четлатилган уругвайлик ҳужумчи кубок финалида жамоасига ёрдам бера олмайди.


“Барселона” финалда “Алавес” –“Селта” учрашуви ғолиби билан кураш олиб боради.

Испания кубоги, ярим финал.

Жавоб учрашуви

“Барселона” – “Атлетико” 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 43 Суарес, 1:1 – 83 Гамейро.

“Барселона”: Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Денис Суарес (Маскерано, 62), Сержи Роберто, Андре Гомеш, Ракитич (Иньеста, 72), Туран (Бускетс, 70), Месси, Суарес.

“Атлетико”:   Мойя, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин (Люка Эрнандес, 49), Сауль, Коке, Гайтан (Корреа, 48), Феррейра Карраско, Гризманн, Торрес (Гамейро, 61).

Огоҳлантириш: Сержи Роберто (19), Феррейра Карраско (36), Ракитич (66), Силлессен (76), Савич (76), Суарес (87), Филипе Луис (90), Бускетс (90).

Четлатишлар: Сержи Роберто (57), Феррейра Карраско (69), Суарес (90).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг