UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

21 ноя 09:25
Янгиликлар

Футбол

Италия. Милан дербисида 4та гол урилди

Италия А сериясининг 13-тур марказий учрашуви Жузеппе Меацца номли “Сан-Сиро” стадионида бўлиб ўтди.

Унда ҳамшаҳарлар – “Милан” ва “Интер” клублари ўзаро тўқнаш келишди. Голларга бой бўлган ўйинда “Милан” сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди.

Иван Перишичнинг 90-дақиқада киритган голи учрашувда жанговор дуранг -2:2 ҳисоби қайд этилишини таъминлади. “Милан” бу дурангдан сўнг 26 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Иккинчи поғонадаги “Рома”да ҳам шунча очко бор. Римликлар бу турда “Аталанта”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Пешқадам “Ювентус” ҳисобида 33 очко бор. “Интер” 18 очко билан 9-поғонадан жой олган.

Италия чемпионати. 13-тур

МИЛАН – ИНТЕР 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 42 Сусо, 1:1 – 53 Кандрева, 2:1 – 58 Сусо, 2:2 – 90 Перишич.

“Милан”: Доннарумма, Абате, Гомес, Палетта, Де Шильо, Куцка, Локателли, Бонавентура (Пашалич, 88), Сусо, Бакка (Фернандес, 71), Ньянг (Лападула, 79).

“Интер”: Ханданович, Д`Амброзио, Медель (Мурильо, 37), Миранда, Ансальди (Нагатомо, 65), Брозович (Йоветич, 75), Кондогбиа, Кандрева, Жоау Мариу, Перишич, Икарди.

Огоҳлантиришлар: Кондогбиа (19), Куцка (22), Де Шильо (32), Ансальди (49), Йоветич (78), Перишич (90).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг