UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

22 окт 08:30
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Афрузада кетма-кет учинчи ғалаба, Синдоров ҳам ютди

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бу галги жаҳон чемпионати 8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этиляпти.

Дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этаётган мусобақада ҳамюртларимиз – ака-ука жаҳон чемпионлари Исломбек ва Жавоҳир Синдаров, Осиё чемпиони Ҳумоюн Бекмуродов, қизлардан Мафтуна Бобомуродова, Юлия Хегай ва Афруза Ҳамдамовалар юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти.

Саккиз ёшлилар ўртасидаги мусобақада имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов 3-турда қора доналарда озарбойжонлик Ҳожи-Али Гафаровга қарши бахс олиб борди ва дурангга эришди.


Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров қора доналарда ўйнашига қарамай, чехиялик Степан Хрбекни мағлуб этди.

Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров эса 3-турда ҳиндистонлик Мохан Кушагра билан муросага келди.

Қизларимиздан Афруза Ҳамдамова барчани ҳайратлантиришда давом этяпти. Афруза кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. У рейтингда ўзидан юқорида турган руминиялик Александра Марияни таслим этди.

Юлия Хегай мўғулистонлик Эрдене Бат Ганди билан дурангга эришди. Мафтуна Бобомуродова эса польшалик Магдалена Пашикага ютқазиб қўйди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг