UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0

06 фев 14:19
Янгиликлар

Футбол

Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентда намойиш этилди

Теглар :  Жаҳон кубоги
Бугун футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинди.

Пойтахтимиздаги "Hyatt Regency" меҳмонхонасида шу муносабат билан матбуот анжумани ташкил қилинди. 

Мазкур тадбирда FIFA элчиси сифатида футбол бўйича 1998 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида чемпионликни қўлга киритган Кристиан Карамбё билан биргаликда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ҳамда "Coca-Cola" компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбарияти вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда кириш сўзини Умид Аҳмаджонов бошлади: "Умид қиламизки, Ўзбекистон терма жамоаси яна тўрт йилдан сўнг Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бир кун келиб бизнинг терма жамоа ҳам ушбу кубокни қўлга киритади ва биз кубокни Ўзбекистонда қолдирамиз", - деди МОҚ президенти.

Рустаб Қурбонов ҳам ушбу кубок юртимизга келганидан хурсанд эканлигини қайд этиб ўтди: "Ўзбекистон учун жаҳон кубогини қабул қилиш ва Мундиал ғолибини кутиб олиш катта шарафдир. Мазкур тадбирга қизиқиш катталигини бу ерда йиғилган кўплаб оммавий ахборот воситалари ваиллари кўлигидан ҳам билиб олишимиз мумкин", - деб айтди Рустам Қурбонов.

Кристиан Карамбё: "Барчага хайрли кун тилайман. Жаҳон чемпионати кубоги билан бирга Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Бизни кутиб олганларга раҳмат айтмоқчиман. Ўз ўрнида яқинда Осиё чемпионлигини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Ушбу чемпионлик мамлакат футболига албатта фойда келтиради. Сизнинг терма жамоангиз ҳам кейинги жаҳон чемпионатида қатнашишига умид қиламан. Юртингиз футболи ишончли қўлларда. Терма жамоага омад тилайман" - деди жаҳон чемпиони. 

"Coca-Cola" раҳбарияти вакили кубокнинг мамлакатимизга олиб келинишига изоҳ берди: "Жаҳон кубоги олдин бормаган мамлакатларга олиб боришни истадик. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон танланди".

Матбуот анжуманидан сўнг FIFA элчиси билан биргаликда жаҳон чемпионати кубоги барчага намойиш этилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг