UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22"Номзодлар турнири". Накамура ҳам мағлуб этилди. Кетма-кет ғалабалар 0 19:01Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0 18:39Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учрашувлари санаси маълум қилинди 0 18:17UFC топ жангчиси Стрикленд Чимаевни мағлуб этиши учун нима қилиши кераклигини айтди 0 17:52Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионати чорак финалида жанг қилади 0 17:31Таэквондочиларимиз "Turkish Open"дан кейин Жаҳон рейтингида кўтарилишди 0 17:10ЎФА таклифини рад этган Йоахим Лёв ЖЧ-2026 иштирокчиси бош мураббийи бўлади 0 16:49Mangu 2: Рақибсиз қолган Акбаржон Исломбоев бразилиялик жангчи билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0 16:28Иқболжон Холдаров ва Ҳасанбой Дўсматов жанг қилиши керак бўлган турнир қолдирилди 0 16:07Бобур Абдулазизов навбатдаги жангини анонс қилди (ПОСТЕР) 0 15:46Гвардиоланинг "Манчестер Сити"дан кетиш вақти маълум 0 15:25Осиё чемпионати доирасида илк ўзбек-қозоқ қарама-қаршилиги бўлиб ўтди 0 15:04Царукяннинг 5 кундан кейин ўтказиши белгиланган жанги бекор қилинди 0 14:43Чел Соннен Ислам Махачевнинг жангларига қизиқиш йўқлигини тушунтирди 0 14:22"Барселона" президенти Фликнинг клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

18 окт 14:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган боксчиларимиз тақдирланди

Теглар :  Бокс
Гамбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида совриндор бўлган боксчиларимиз бугун Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан тақдирланди.

18 октябр куни Ўзбекистон Республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов спорт жамоатчилиги фаоллари ҳузурида бокс бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва совринли ўринларни эгаллаган юртдошларимизни юксак натижалар билан табриклаб, уларга зарбоп тўнлар кийгизди ҳамда пул мукофотлари сертификатларини топширди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида битта олтин, учта кумуш ва иккита бронза медаль жамғариб, илк
маротаба умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Йилнинг энг нуфузли мусобақасида Шаҳрам Ғиёсов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлганди. -69 кг вазн тоифасида олтин медальни қўлга киритган ҳамюртимиз АИБАнинг «Тwиттер» ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, “дунёнинг энг яхши боксчиси”, деб тан олингани диққатга сазовор.

Жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов, Жасур Латипов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Бектемир Мелиқўзиев ва Санжар Турсунов бронза медальига сазовор бўлишган эди.

Шу куни Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида Токио-2020 олимпия ўйинларига тайёргарлик қандай бораётганини таҳлил қилаётган Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисида айнан бокс федерациясининг фаолияти кўриб чиқилди. 2017 йилги мавсум муваффақиятли кечгани эътироф этилгани ҳолда, келгусида янги зафарларга эришиш нималарга эътибор қаратиш зарурлиги муҳокама қилинди.

Қўмита матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
18 окт 15:36:48
SPRINTERshashist
Бир бокс ичидаги мухбир билан гаплашдим. Чемпионат олдидан Мураббийлар Зоиров ва Ахмадалиевни рингда уриштиришибди. Унда Зоиров ютибди. Мураббийлар ичида қиличевни обрўси сабаб ўзини шогирди Муродни олиб кетишган экан. Шунақа гаплар Мурод Ахмадалиев охирги мусобақаларда хеч нима қилолмаяпти.
+1   
18 окт 16:37:42
Aslanbek
SPRINTERshashist фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бир бокс ичидаги мухбир билан гаплашдим. Чемпионат олдидан Мураббийлар Зоиров ва Ахмадалиевни рингда уриштиришибди. Унда Зоиров ютибди. Мураббийлар ичида қиличевни обрўси сабаб ўзини шогирди Муродни олиб кетишган экан. Шунақа гаплар Мурод Ахмадалиев охирги мусобақаларда хеч нима қилолмаяпти.
Шахобиддин Зоиров Рио-2016 да Муроджон Ахмадалиевдан кўра активроқ бўлган ва ўзининг жисмоний ва руҳий тайёрганлик даражаси билан 100%га мухлислар ишончини оқлаган эдику ахир? Зоиров қаерда Ўзбекистондами ўзи? Хали ҳам бўлса уни терма жамоага жалб қилиш керак.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг