UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0

19 ноя 12:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионатининг илк кунида 5 нафар боксчимизнинг барида ғалаба

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) бошланди.

17-18 ёшли боксчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 75 давлатидан 402 нафар чарм қўлқоп устаси 10та вазн тоифасида иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда юртимиз спорт шарафини ҳимоя қиляпти.

Эътиборлиси, жаҳон чемпионатининг илк куни рингга кўтарилган 5 нафар боксчимизнинг барчаси рақибларини катта устунлик билан мағлубиятга учратди.


52 кг вазнда қатнашаётган Отабек Холматов илк жангида қирғизистонлик Фатхиддин Ҳамроевдан 4:1 ҳисобида устун келди.

64 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ҳамюртимиз Беҳруз Раҳмонов илк жангида озарбайжонлик Бахтиёр Газибаевга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Беш нафар ҳакамнинг барчаси бир овоздан 5:0 ҳисобида Беҳрузнинг ғалабасини таъминлашди.

69 кг вазндаги боксчимиз Улуғбек Собиров ҳам худди шу ҳисобда зафар қучди. У япониялик рақиби Зен Куроянагини мағлубиятга учратди.  

75 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказаётган Шоҳрузбек Рустамов ҳам жаҳон чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. У беларуслик Ягор Скамарохни 5:0 ҳисобида енгди.

81 кг вазндаги чарм қўлқоп устамиз Санжар Турсунов эса литвалик Виландас Валчиукасни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 ноя 13:03:18
Sayfullox Real & Chelsea fanat
Bugun Futbol kuni
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг