UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

05 май 11:25
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳонда тенгсиз бўлган ёш шахматчиларимиз тантанали кутиб олинди + ФОТО

Теглар :  Шахмат
Бугун тунда жаҳон чемпиони Умида Омонова, шунингдек, Ҳумоюн Бекмуратов ҳамда Алмас Раҳматуллаевдан иборат шахматчиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Хабарингиз бор, Грециянинг Родос шаҳрида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида рапид ва блитс йўналишларида Умида Омонова 2та олтин ва Ҳумоюн Бекмуратов эса 2та кумуш медални қўлга киритишди. Яна бир шахматчимиз Алмас Раҳматуллаевга мусобақада бироз омад етишмади. У кучли бешликдан жой олди.

Ёш ва умидли шахматчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Авазжон Каримов, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, Ўзбекистон шахмат федерацияси масъуллари, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари тантанали равишда кутиб олишди.

Шахматчиларимизга эришган ютуқлари учун эсталик совғалари тақдим этилди. 

Маълумот учун, Грециядан қайтган шахматчиларимиз бугундан Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган «Ташкент Опен-2022» ХВ халқаро турнирининг 2-туридан баҳсларга киришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг