02 сен 21:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жасурбек Латипов ҳам ЖЧда кумуш медални қўлга киритди
Гамбургда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати финалида Жасурбек Латипов финал жангини ўтказди.
-52кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчимиз финалда кубалик Йосбани Веитиага қарши жанг ўтказди. Вакилимиз жангда бир маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Якунда ҳакамлар спортчимизнинг 0:5 ҳисобидаги мағлубиятини қайд этдилар. Шу тариқа, Латипов ЖЧларда ўзининг иккинчи кумуш медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, у 2013 йилда бўлиб ўтган ЖЧда ҳам кумуш медаль соҳидига айланганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар