UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

23 ноя 08:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ-2016. Олтинчи кун. 3 нафар боксчимизда ғалаба, иккисида мағлубият

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати кескин курашлар асносида давом этмоқда.

17-18 ёшли боксчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини ҳакамлар синовидан ўтказишяпти.

Кеча жаҳон чемпионатининг олтинчи куни рингга кўтарилган 5 боксчимизнинг 3 нафари ғалабага эришди, қолган иккиси эса мағлубият аламини тотиб кўрди.

Жумладан, 75 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказаётган Шоҳрузбек Рустамов учинчи жангида ҳам ғалабага эришди. У Хитой Тайпейи вакили Чиа-Вей Канни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Рустамов бунгача озарбайжонлик Расим Чобанли ва беларуслик Ягор Скамарохни бир хил 5:0 ҳисобида таслим этган эди.

56 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шунқор Абдурасулов ҳам чиройли ғалабага эришди. Шунқор германиялик Андреас Ягердан 5:0 ҳисобида устун келди.

60 кг вазнда қатнашаётган Билолбек Мирзараҳимов бу сафар арманистонлик боксчи Нарек Ховханисянни 4:1 ҳисобида енгди. Билолбек бундан аввалги жангида қозоғистонлик кучли рақиби Санатали Толтаевни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Афсуски, кечаги кунги баҳсларда иккита мағлубият ҳам бўлди. 64 кг вазн тоифасида иштирок этган боксчимиз Беҳруз Раҳмонов учинчи жангида Доминикан Республикаси вакили Эмилиано Полансога 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. 69 кг вазндаги боксчимиз Улуғбек Собиров эса қозоғистонлик рақиби Садриддин Аҳмедовга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг