UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

22 ноя 08:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ-2016нинг бешинчи куни 3 нафар боксчимизда ғалаба, бирида мағлубият

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

17-18 ёшли боксчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 75 давлатидан 402 нафар чарм қўлқоп устаси 10та вазн тоифасида иштирок этмоқда.

Кеча жаҳон чемпионатининг бешинчи куни рингга кўтарилган 4 боксчимизнинг 3 нафари ғалабага эришди, яна бири эса мағлубият аламини тотиб кўрди.

52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Отабек Холматов Никарагуа вакили Калеро Мартинезни 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.

64 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз Беҳруз Раҳмонов ғолибона юришини давом эттирди. Илк жангида озарбайжонлик Бахтиёр Газибаевни 5:0 ҳисобида мағлуб этган Беҳруз бу сафар молдовалик Егор Беженарудан худди шу (5:0) ҳисобда устун келди.

91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шоҳруз Раҳимов ҳам иккинчи ғалабасига эришди. Шоҳруз венгриялик Ричард Кочсисдан 5:0 ҳисобида устун келди. Ҳамюртимиз илк жангида хитойлик Ремула Абудурекситига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ва 5:0 ҳисобида зафар қучганди.

Афсуски, 81 кг вазндаги боксчимиз Санжар Турсунов мағлубият аламини тотиб кўрди. Санжар қозоғистонлик Бекзад Нурдаулетовга 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 ноя 11:54:18
Taylaqov Suxrob. Tashmi
Iltimos natijalarini tez tez yetkazib turila
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг