UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

02 ноя 16:15
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2018. Боливиядан 4 очко олиб ташланди, Аргентина 6-ўринга пастлади

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Жанубий Америка минтақасида сезиларли ўзгариш кузатилди.

Гап шундаки, КОНМЕБОЛ минтақаси жамоаси ҳисобланган Боливияга ФИФА томонидан жарима санкцияси қўйилди. Унга кўра, бу терма жамоадан 4 очко олиб ташланди.

Уларнинг Перу устидан қозонган (2:0) ғалабаси ҳамда Чили билан дуранг (0:0) қайд этган ўйинидаги очколар бекор қилиниши баробарида, техник мағлубият ҳам ёзилди.

Бунинг натижасида Хуан Антонио Пицци бошчилигидаги Чили терма жамоаси турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. Аргентина терма жамоаси эса аксинча 6-поғонага пастлади.

Бу минтақадан 4та терма жамоага тўғридан-тўғри ЖЧ-2018 йўлланмаси тақдим этилади. Бешинчи жамоа плей-офф ўйинларида иштирок этади. Турнир жадвалида 21 очко жамғарган Бразилия терма жамоаси пешқадамлик қиляпти. Кучли тўртталикдан Уругвай, Эквадор ва Парагвай терма жамоалари жой олган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг