UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0

06 мар 17:40
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ–2018 саралашидаги рақиб — Қатар терма жамоаси Озарбайжон билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Қатар термаси 9 март, пайшанба куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур учрашув Доҳа шаҳридаги Jassin Bin Hamad Stadium майдонида бўлиб ўтади.

Бўлажак ўртоқлик учрашуви Қатар терма жамоаси учун жаҳон чемпионати саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Жамоа бош мураббийи Хорхе Фоссати ўқув-машғулотлар йиғинига 29 футболчини таклиф қилган.



Қатар терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасини 23 март куни ўз майдонида Эронга қарши ўйин билан бошлайди. 28 март куни эса Хорхе Фоссати шогирдлари Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўзаро баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Қатар термаси 5 очко билан 5-поғонани банд қилиб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг