27 июн 16:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) 2024 йилдан бери Жервонта Дэвисга тегишли бўлган енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини вакант, яъни эгасиз деб эълон қилди (бунгача у 2019 йилдан бери WBA Regular камарига эга эди).
Бу борада WBA томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, ташкилот Дэвиснинг "ҳуқуқий ҳолатини ўрганиб чиқди" ва қонун билан боғлиқ муаммолар унга "қисқа ва ўрта муддатли истиқболда чемпионлик мажбуриятларини бажаришга" имкон бермайди, деган хулосага келди.
Эслатиб ўтамиз, Дэвис ҳозирда 2025 йил октябрь ойида собиқ турмуш ўртоғига ҳужум қилгани учун судланмоқда.
Бўш қолган камар энди WBA рейтингининг биринчи ва иккинчи рақамли жангчилари Флойд Скофилд (19-0, 13КО) ва Лукас Бади (20-0, 15КО) ўртасида ўйналади.
Жервонта Дэвис WBA томонидан "таътилдаги чемпион" мақомини олди, бу унга рингга қайтишга тайёр бўлганида амалдаги чемпион билан дарҳол жанг қилиш ҳуқуқини беради.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар