31 май 19:07
Янгиликлар
Теннис
Жокович бу сафарги "Улкан тож"нинг иккинчи босқичида ғалаба қозона олди
"Ролан Гаррос"нинг амалдаги ғолиби Новак Жокович бу йилги турнирда иккинчи ўйинини ўтказди.
Дастлабки ўйинда испаниялик Марсель Гранольерсдан устун келган Жокович, иккинчи босқичда Португалия вакили Жоао Соузага тўқнаш келди.
2 соат 8 дақиқа давом этган ўйинда сербиялик теннисчи 6:1, 6:4, 6:3 ҳисобларида устун келди ва учинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар