UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0

30 июн 13:07
Янгиликлар

Теннис

Жокович чемпионлик ҳимоясида муваффақиятли давом этмоқда

Теглар :  Новак Жокович
Лондонда "Уимблдон" турнири давом этмоқда.

Жаҳоннинг учинчи ракеткаси сербиялик Новак Жокович "Уимблдон"нинг иккинчи даврасида АТР рейтингида 79-ўринни эгаллаб турган австралиялик Танаси Коккинакисни мағлуб этди - 6/1, 6/4, 6/2.

Учрашув роппа-роса 2 соат давом этди. Ушбу ғалаба орқали сербиялик теннисчи ўзаро учрашувлардаги устунликни мустаҳкамлади – 2:0.

Турнирнинг олти карра чемпиони "Уимблдон"нинг кетма-кет 23-ўйинида ғалаба қозонди. Жоковичнинг ғалабали серияси турнир тарихидаги энг узоқ бешинчи сериядир. Пит Сампрас (25 ва 31), Рожер Федерер (40) ва Бьорн Борг (41) ундан олдинда.

Жокович турнирининг учинчи босқичида ҳамюрти Миомир Кечмановичга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг