UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

01 фев 16:59
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Жокович — Алькарас финал баҳси ғолиби тўрт сетда аниқланди

Мельбурн шаҳрида икки ҳафта давом этган теннис бўйича йилнинг илк "Катта Дубулға" турнири — "Australian Open" ўз якунига етди.

Ҳозиргина мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида ғолиб аниқланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси, испаниялик Карлос Алькарас тўртинчи ракетка, сербиялик тажрибали Новак Жоковичга қарши кортга чиқди. 

Уч соату тўрт дақиқа давом этган баҳсда ёшлик шижоати устун келди. Май ойида 39 ёшга тўладиган Новакнинг финалга қадар етиб келганининг ўзи катта жасорат. Биринчи сетни 2/6 ҳисобида бой берган Карлос камбэкка эриша олди - 6/2, 6/3, 7/5. Алькарас май ойида 23 ёшга тўлади.  

Карлос Алькарас учрашув давомида 9, Новак Жокович 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Иккала теннисчи ҳам 2 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича табиийки, ғолиб теннисчи устунликка эришди - 5 га 2. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб кўринишини тенглашди - 5:5. 

Испаниялик теннисчи икки ҳафталик меҳнатидан 2000 рейтинг очкоси ҳамда 2 миллион 889 минг 230 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олди. Сербиялик афсона эса 1300 очко ҳамда 1 миллион 496 минг 830 долларга эга чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг