10 фев 14:28
Янгиликлар
Футбол
Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳат сабаб сафдан чиққанидан хабарингиз бор.
"Футболчимиз Италия пойтахти Рим шаҳридаги "Вилла Стюарт" клиникасида таниқли жарроҳлардан бири — Пьер Паоло Мариани томонидан операция қилинди. Алиқулов айни пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тез орада реабилитация жараёнини бошлайди", – дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ "Ризеспор" Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси билан амалдаги шартномани узайтирган эди.
Ҳавола :
Манба : ЎФА матбуот хизмати
Фикрлар