UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0

14 мар 06:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа билан жанг йўлида: Уайлдер DAZN билан музокара ўтказди

Супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер DAZN стриминг сервиси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

DAZN америкалик боксчига ҳар томонлама манфаатли шартнома таклиф қилган. Музокарада Уайлдер билан бирга Эл Хэймон, Лу Дибелла ва Шелли Финкель ҳам иштирок этган. DAZN телевизион платформаси раҳбари Жон Скиппер музокара ижобий якунланишига умид қилмоқда.  

"Биз музокара ўтказдик. Лекин бу учрашувда ҳеч қандай қарор қабул қилинмади. Ҳозир биз режаларимизни белгилаб олишимиз керак. Шундан кейин DAZN масаласида якуний қарорни эълон қиламиз", - деди Уайлдернинг менежери Шелли Финкель.

Таъкидлаш жоиз, WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа DAZN билан шартнома имзолаган. Агар DAZN Деонтей Уайлдер билан ҳам келишувга эришса, у ҳолда икки жаҳон чемпиони ўртасидаги жангнинг ўтказилиш имкониятлари кескин ошиб кетади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг