08 фев 18:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуа Миллер билан жанг учун рекорд миқдорда гонорар олади
Супероғир вазн тоифасида IBF, WBA, WBO ва IBO йўналиши чемпиони Энтони Жошуа Жаррелл Миллерга қарши жанг учун ўзи учун рекорд миқдорда бўлган гонорар пулларини ишлаб олади.
Британиялик чарм қўлқоп устаси мазкур баҳс орқали 32 миллион доллар ишлаб олади.
У бунгача Александр Поветкинга қарши жанг ўтказиб, 26 миллион доллар ишлаб олганди. Фаолияти давомидаги биринчи чемпионлик жангида эса у 2 миллион доллар ишлаб олганди.
Аввалроқ, Жошуа ва Миллер жанг борасида келишиб олишганлиги ҳақида хабар қилинганди. Аммо, ҳозирча бу ҳақида расман эълон қилинмаган.
Ҳавола :
Манба : iSport
Фикрлар