30 дек 15:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуанинг апрелга белгиланган жангдаги рақиби эълон қилинди
Супероғир вазн тоифасида IBF, WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа ўзининг навбатдаги жангини 13 апрель куни Лондонда ўтказади.
Британиялик боксчининг чемпионлик ҳимоя жангига “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади. Жошуанинг промоутери Эдди Хирн бўлажак жангда Энтони жуда катта эҳтимол билан Диллиан Уайтга қарши рингга кўтарилишини айтди.
“Тан оламан, бизни кўпроқ Деонтей Уайлдерга қарши жанг қизиқтираётган эди. Лекин америкалик боксчининг ўзи бу жангнинг ўтказилишини истамаяпти. Бундай ҳолатда биз ортиқ кутиб ўтира олмаймиз. Диллиан Уайт расман даъвогар ҳисобланади. Биз унга имконият берамиз”, - деди Хирн.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар