18 апр 10:53
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуанинг жамоаси Милнернинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлганлар рўйхатини ошкор қилди
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуага бошқа рақиб изланмоқда.
Британиялик жаҳон чемпионининг жамоаси Жаррел Миллерда допинг аниқланганидан сўнг 1 июнь кунига белгиланган жанг учун номзод излашга тушган. Ҳозирда беш нафар боксчининг номи эълон қилинган.
Британиянинг Daily Mail нашри берган хабарга кўра, даъвогарлар рўйхатида кубалик Луис Ортис, америкаликлар Адам Ковнацки ва Майкл Хантер, Жошуанинг IBF камарига расмий даъвогар болгариялик Кубрат Пулев ҳамда WBA Regular чемпиони Мануэль Чарр эътироф этилган.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар