28 янв 17:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуанинг жанги ёзнинг биринчи кунида ўтказилади
Профессионал бокснинг учта йўналишида жаҳон чемпиони бўлиб турган Энтони Жошуанинг навбатдаги жанги 1 июнь куни ўтказилиши мумкин.
Матбуотда тарқатилган хабарларга таянадиган бўлсак, Жошуанинг промоутерлари америкалик боксчи Жаррелл Миллернинг жамоаси билан музокара ўтказишяпти.
Режага кўра, ушбу чемпионлик жанги 1 июнь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилиши керак. Энтонининг промоутери Эдди Хирн Миллерга яхшигина молиявий таклиф берган. Лекин Жаррелл бир неча миллион доллар гонорар хоҳламоқда.
Ҳавола :
Фикрлар