UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Гаэль Монфис ASB Classic финалида ўйнайди 0 14:25"Перейра Жонсни нокаут қила олган бўларди" - UFC жангчиси 0 14:02Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди 0 13:41Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовни осонлик билан мағлуб этишига ишонмоқда 0 13:20Бугун саблячиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокларини бошлашади 0 12:59Ислам Махачев фаолиятини қачон тугатишини айтди 0 12:38"Манчестер Сити" яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин 0 12:17Қозоғистон XXXII Бутунжаҳон қишки Универсиадада 103 спортчи билан қатнашади 0 11:56Топурия - Волкановски II жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум 0 11:35Логан Пол Конор Макгрегор билан бокс жанги бўйича муҳим янгиликни эълон қилди 0 11:12Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди 0 10:51Беш карра Олимпия ўйинлари ғолиби Лос-Анжелесдаги ёнғин сабаб барча медаллари ва уйидан айрилди 0 10:30Хасбик UFC билан шартномаси қачон якунланишини айтди 0 10:09Канадалик бизнесмен янги ММА лигаси ташкил этмоқда. UFC собиқ юлдузлари йиғилаётган Лига билан Ҳумоюн Тўхтамуродовдан кейин Амирхон Алихўжаев ҳам шартнома имзолади + ФОТО 0 09:48Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз + ВИДЕО 0

14 ноя 15:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кайрат Сатжанов: "Ҳакамлар ғалабаларимизни ўғрилашди"

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Кайрат Сатжанов Амман шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионати якунлари ҳақида гапирди.

Маълумот учун, ён қўшниларимиздан Санжар Ташкенбай (-48 кг), Асланбек Шимбергенов (-71 кг) ва Айбек Оралбай (-92 кг) олтин, Сакен Бибосинов (-51 кг), Маҳмуд Сабирхан (-54 кг), Серик Темиржанов (-57 кг), Дулат Бекбаулов (-67 кг), Нурканат Райис (-75 кг), Камшибек Кункабаев (+92 кг) кумуш, Саматали Толтаев (-60 кг), Нурбек Оралбай (-80 кг), Сагиндик Тогамбай (-86 кг) бронза медалларига эга чиқди. 

— Санжар Ташкенбай Осиё чемпионатида ўзини ижобий томондан кўрсата олди ва якунда чемпион бўлди. Бу билан у ушбу вазнда дунёнинг кучли боксчиларига бошоғриқ бўла олишини исботлади. 

Сакен Бибосинов барча жангларини яхши ўтказди. Ҳасанбой Дўсматовга қарши кечган финал жангида ютқазмади. У нохолис ҳакамлик қурбони бўлди. Афсуски, Сакен ҳакамлардан азият чеккан ягона боксчи эмас. Қолган бир нечта вазн тоифаларида ҳам ҳакамларга саволларимиз етарлича бўлди. Сакен биринчи раундда Дўсматовдан кучлироқ кўринди, лекин ҳакамларнинг бари ўзбек боксчисига очко ёзишди. Очколар ҳисобига кўра ютқазаётганини билган Бибосинов шошиб ҳаракат қилди. Шундай ҳолатда ҳам у уччада раундни ўз фойдасига ёзди. Аммо ҳакамлар Ҳасанбойнинг қўлини кўтаришди. 

Сабирхан Маҳмуднинг филиппинлик боксчига қарши ўтказган жангидаги ҳакамликни умуман тушунмадим. Бу жангга кўп ҳам тўхталиб ўтирмайман. 

Серик Темиржанов ҳам Осиё чемпионатини зўр ўтказди. Шахсий фикрим, у финалда ютқазмаганди. Серик ғалабага ҳақли эди.

Саматали Толтаев ярим финалда иорданиялик Муҳаммад Абу Жаджеҳга ютқазди. Жангнинг биринчи раундида Толтаев ютганди. Лекин ҳакамлар 5:0 ҳисобида раундни мезбонларга тақдим этишди. Бу ноҳақликдан руҳияти тушиб кетган Саматали хатоларга йўл қўя бошлади ва бунинг натижасида иккинчи ҳамда учинчи раундларни рақибига бой берди. Ҳа, тан оламан, боксчимиз иккинчи ва учинчи раундларни ютқазди. 

Дулат Бекбаулов таиландлик Бунжонг Синсирига қарши жанг ўтказди. Бу жангда Бунжонг ҳақли равишда ғалаба қозонди деб ўйлайман. Дулат фақат биринчи раундда яхши жанг ўтказди. 

Терма жамоамиз сардори Асланбек Шимбергенов мезбонлар вакили Зеяд Ишаишни мағлубиятга учратди. Агар темпни оширмаганида ҳакамлар унинг ғалабасини ҳам ўғирлашарди. 

Нурканат Райис финалда Саиджамшид Жаъфаровга имкониятни бой берди. Бу жангда ўзбекистонлик боксчисининг ғалабасига шубҳамиз йўқ эди. У ҳақли равишда Осиё чемпиони бўлди. Нурканат учун бу қитъа чемпионати катта тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди.  

Сагиндик Тоганбай ярим финалда ринг эгаси Рияд Аделхиндави Одаига ютқазиб қўйди. Айбек Оралбай эса Осиё чемпиони бўлди. 

Энг оғир вазн тоифасидаги финал жангида эса яна ғалабамизни тортиб олишди. Камшибек Кункабаев мусобақада учта жанг ўтказди. Финалгача Жанубий Корея ва Тожикистон вакилларини енгди. Финалда ўзбекистонлик Лазизбек Муллажоновга ютқазди. Шахсан мен бу жангда Лазизбек устунлигини сезмадим. Иккинчи ва учинчи раундларда Камшибек яхшироқ ҳаракат қилди. Ҳатто рақибини нокаутга учратиши ҳам мумкин эди. Рақибнинг бош ва жигар қисмига кучли зарбалар йўллади. Ҳакамларнинг қарори эса ўзгача бўлди.  

Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ҳали бу мусобақани тахлил қиламиз. Олдинда бизни Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати кутиб турибди. Биз яхши жамоага эгамиз. Яна Камшибекка қайтаман. У билан ҳали гаплашиб олишимиз керак. Кункабаев параллел равишда ҳам ҳаваскор, ҳам профессионал боксда иштирок эта олмайди. Бунақаси кетмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 ноя 02:58:43
Коканд
Ундай номардлик қилиб паст кетиш ўрнига, эркак бўлиб мағлубиятингни ҳам тан олгинда.
   
15 ноя 00:29:26
baksyor
Qozoqlar kupincha yutqizgan janlarinj ularga berishadi shunga urganib qolgan ular
   
14 ноя 19:12:55
TOKIO-2020
Сизларга Арман Дикий етишмади манимча.
   
14 ноя 17:01:32
ТЕМУРБЕК
ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИНИ ДЕЯРЛИ ТЎЛИҚ КЎРДИМ. ҚОЗОҚЛАР БИРОРТАСИ ЮТИБ БИЗЧАЛИК НОХОЛИСЛИККА УЧРАМАДИ. ХАСАНБОЙ ҲАМ ЛАЗИЗБЕК ҲАМ ХАЛОЛ ЮТДИ. АЙНИҚСА ЛАЗИЗБЕКНИКИ КЎРГА ХАССА БЎЛДИ. ХАКАМЛАР ЁН БОСМАГАНИГА АЛАМ ҚИЛАЯПТИ УЛАРГА
   
14 ноя 16:18:05
H.H.K.13
Ҳааа, сизларга ҳам қийин, бир нарсага арпа уни баҳона, финал етиб боргунча бонг урдилар, сабаби ўзбеклар билан деярли тўқнаш келмагандинглар, финалда ҳаммаси адолатли бўлди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг