23 июн 13:48
Янгиликлар
Бокс/ММА

Кларисса ва Кристина чемпионлик камарларини ҳимоя қилишди
АҚШнинг Детройт шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
Аёл боксчилар ўртасидаги чемпионлик жанглари кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Кристина Хаммер 4та вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тори Нельсонни 100-90, 99-91, 99-91 ҳисобида мағлуб этди.
Иккинчи марказий жангда иккинчи ўрта вазнда IBF ва WBC чемпионлик камарлари соҳиби Кларисса Шилдс ўрта вазнда вакант бўлиб қолган IBF ҳамда WBA камарларини қўлга киритди. У 97-92, 98-91, 97-92 ҳисобида Ханна Гэбриэлсдан устун келди. Тез орада Шилдс ва Хаммер ўртасида мутлоқ жаҳон чемпионлиги учун жанг ташкил этилиши мумкин.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар