05 мар 19:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кличко ва Ломаченко “Ўн йиллик боксчиси” бўлишга даъвогар
BoxingScene ва Sporting News нашрлари украиналик боксчилардан бирини сўнгги 10 йилликнинг энг яхши боксчиси деб топиши кутилмоқда.
Владимир Кличко ва Василий Ломаченко “Ўн йиллик боксчиси” номинациясида асосий даъвогарлар сифатида эътироф этилган. Кличко 2010-2017 йиллар оралиғида 13та жанг ўтказиб, уларнинг 11тасида ғалаба қозонди. Иккита жангда мағлубиятга учради.
Нашр талқинига кўра, Кличконинг энг ёрқин жанглари Сэм Питер, Дэвид Хэй, Тони Томпсон, Александр Поветкин ва Кубрат Пулевга қарши бўлиб ўтган.
Ломаченко эса 2014 йилда ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангидаёқ жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу бокс тарихидаги энг тез чемпионлик сифатида қайд этилган. Унинг ягона мағлубияти Орландо Салидодан қабул қилинган.
Ҳавола :
Манба : iSport
Фикрлар